UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Конференциялар лигаси. "Астана" Уэльсда мағлуб бўлди, "Бетис" дуранг ўйнади ва бошқа натижалар  1 01:55Европа лигаси. Моуринью қизил олди, МЮ учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади ва бошқа натижалар  2 01:40Ўзбекистон аёллар футзал термаси ўртоқлик ўйинида ғалабага эришди  0 01:27Сунесс: "Ҳужум қилишда "Манчестер Сити" ва "Арсенал" "Ливерпуль"дан яхшироқ"  0 00:53"Динамо" Киевнинг серияси давом этади  1 00:41Педри: "Бу ғалаба класико олдидан катта ишонч беради"  2 23:55Конференциялар лигаси. "Челси"да йирик, "Фиорентина"да ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  1 23:40Европа лигаси. Шомуродов захирадан қўшилган ўйинда "Рома" ғалаба қозонди ва бошқа натижалар  8 22:46Расман: Манчини кетди  3 22:16АПЛ гранди саудияликлар қўлига ўтиши мумкин  6 21:50Дани Ольмо "Барселона" нима эвазига "Реал"ни мағлуб қила олишини айтди  18 21:17Агбонлахор: "Ҳозир футболчилар МЮдан кўра, "Астон Вилла"га ўтишни истамоқда"  5 20:19Капелло: "Нойер кетиши керак"  9 20:00Винисиус – ЕЧЛда ҳафта футболчиси. "Реал" вингери Рафинья, Минамино ва Рейндерсни ортда қолдирди  20 19:45"Брентфорд" бош мураббийи Франк келажаги ҳақида: "Шундоқ ҳам дунёнинг энг яхши клубидаман. "Манчестер Юнайтед"да нима бор?"  3

Максим Шацких: "Ёзги трансферлар ойнасидаги режамизни тўлиқ бажардик. Элит Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокимиз ҳам қизиқарли кечиши аниқ" Янгиликлар

Максим Шацких: "Ёзги трансферлар ойнасидаги режамизни тўлиқ бажардик. Элит Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокимиз ҳам қизиқарли кечиши аниқ"

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких иккинчи давра олдиндан сайтимизга интервью берди.

- Суперлига жамоалари иккинчи даврага тайёргарликни бошлашди. "Пахтакор" жамоасини йиғинлари қандай ўтмоқда?

- Барчаси режамиз бўйича кетмоқда. 17 июль санасида йиғинларга киришдик. Бугун дастлабки назорат учрашувини ўтказдик. Кейинги рақибларимиз ҳам аниқ. Интенсив машғулотлар ўтказмоқдамиз.

- "Пахтакор" жамоаси ёзги трансферлар ойнасида катта ўзгаришларга қул урди. Миллий терма жамоа ва олимпия терма жамоаси футболчилари жамоага келиб қўшилди. Танаффусдаги ўзгаришлар ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Икки нафар футболчини кўрикдан ўтказмоқдамиз. Отабек Жўрақўзиев ва Улуғбек Ҳошимовлар бугунги ўйинда иштирок этишди. Ёзги трансферлар ойнасидаги режамизни тўлиқ бажардик. Биз учун бу яхшигина кучайиш бўлди. Ўз йўлимизда давом этмоқдамиз. Ёш футболчиларни жамоамизга қўшиб олдик. Улар терма жамоанинг кейинги авлоди. Айрим бир футболчиларимиз олимпия терма жамоаси билан Париж олимпиадасига йўл олишди. Олимпия ўйинлари фаолият давомида бир маротаба бўлиши мумкин. Шу сабабли, бу футболчилар учун ажойиб имконият.

- "Пахтакор" жамоаси терма жамоага футболчи етказиб берадиган энг асосий донорлардан бири ҳисобланади. Олимпия терма жамоасига йўл олган футболчиларнинг жисмоний ҳолати ёмонлашиши мумкинми? Сабаби улар деярли дам олишмайди.

- Тўғри. Ушбу жиҳат ўйинимиз сифатига таъсир ўтказиши мумкин, аммо у йигитлар анча ақлли. Улар жамоага тез киришиб кетишади деган умиддаман. Барчасига вақт керак.

- "Пахтакор" иккинчи даврада ўз олдига қандай мақсадларни қўйди? Жамоа уч мусобақа иштирок этади.

- Вазифамиз ҳеч қачон ўзгармаган. Чемпионлик ва кубокни қўлга киритиш. "Пахтакор"да бошқа мақсадлар бўлиши мумкин эмас. Турнир жадвалига тўхталадиган бўлсак, биз ҳозир яхши ҳолатдамиз. Ўйин сифатида бўйича эса бироз стабиллик етишмади. Бироқ барчаси олдинда, иккинчи давра жуда қизиқарли бўлиши аниқ. Осиё чемпионлар лигасига ҳақида кўп қайғуриш керак эмас деб ўйлайман. Тўғри, биз минтақанинг энг кучли жамоаларига қарши ўйнаймиз, аммо бу биз учун катта тажриба бўлади. Биз янги жамоа йиғдик. Албатта, ўзимизнинг режаларимиз ҳам. Энг муҳими - ёш футболчилар тўплайдиган тажриба. Қизиқарли мусобақа бўлиши аниқ.

- Тажрибали рақиблар ҳақида гапириб ўтдингиз. Осиёнинг энг кучли жамоаларига қарши "Пахтакор" аутсайдер жамоага айланиб қолмайдими?

- Биз ҳар бир учрашувда имкон қадар курашамиз. Улар биздан кучли дегани, улар осонгина ғалаба қозонади деган эмас. Бу футбол ва нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Биз ўз мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга интиламиз. Тўғри, улар биздан яхшироқ таркибга эга, аммо бизда тажрибали ўйинчилар етарлича. Курашишда давом этамиз. Барчаси сентябрда бошланади. Якуний хулосаларни феврал ойида чиқарамиз. Энг муҳими биз зич жадвални енгиб ўтишимиз керак. Жисмоний ҳолатимизни яхшилаб олишимиз керак. Олимпия ўйинларидан қайтадиган футболчиларимизга эса кичик дам берамиз. Олимпия терма жамоасига омад тилайман.

- Олимпия терма жамоаси ҳақида кўп гапириб ўтдингиз. Украина ёшлари ҳам Олимпия ўйинларида иштирок этишмоқда. Украина олимпия терма жамоасида ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Тўғрисини айтсам, анчадан бери Украина ёшлар терма жамоасини кузатмадим, лекин Украина ёшлари ҳар доим яхши натижалар қайд этиб келишган. Умид қиламанки, Ўзбекистон ва Украина ёшлари гуруҳдан чиқа олишади.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди




Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика