UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30ОФК бош котиби: Эрон ЖЧ-2026 да иштирок этади  2 00:463:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда?  4 00:12Неймар Бразилия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  3 00:04"Агар атайлаб урганимда, у ўрнидан тура олмасди!" Рюдигер рақибининг жағига берган зарбаси ҳақида  4 23:30Барча 18 жамоа чемпион бўлиши... ёки қуйи лигага тушиб кетиши мумкин бўлган Польша лигасига хуш келибсиз  0 23:00"Чўққида!" Винисиус Жуниор "Оскар" ютган Майкл Б. Жорданни қутлади  1 22:18Рой Кин МЮни огоҳлантирди: "Кэррик "иблислар" учун эмас, тайёр 3 та супер номзод бор!"  11 22:00Абрамовичнинг найранглари панд берди: "Челси" рекорд жарима ва трансфер тақиқига учради  2 21:23Гвардиола: "Реал" ҳам кўп ютқазган"  11 20:38Болбойни йиқитган Нету жазодан қутулиб қолди  0 20:32Анчелотти "Реал"даги муаммолар ҳақида: "Мбаппенинг келиши Кроос ва Начонинг кетишига тўғри келди, ўзгаришлар доим ҳам силлиқ кечмайди"  2 19:57Жеррард "Ливерпул"дан қўнғироқ кутмоқда  8 19:30Руни Кэррик ҳақида қандай фикрда?  3 19:02"Реал" юлдуз футболчи учун 160 млн евро тўлашга тайёр. У Пересга ёқади  6 18:35"Челси"да босим ортиб бормоқда: Росеньор кетиши мумкин  1

Максим Шацких: "Пахтакор"ни шу йўл билан йўқ қилмоқчи бўлишса, қўлларидан ҳеч нарса келмайди" Янгиликлар

Максим Шацких: "Пахтакор"ни шу йўл билан йўқ қилмоқчи бўлишса, қўлларидан ҳеч нарса келмайди"

Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Олимпик" (1:1) беллашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида

- Икки хил тайм гувоҳига айландик. Афсуски, биринчи таймда умуман ўзимизга ўхшамадик. Иккинчи таймда эса майдонда умуман бошқа футболчиларни кўрдик. Гол уришимиз керак эди. Рақиб ҳам жуда кўп вазиятлар яратди. 

Биз рақиб хатосидан кейин гол урдик, улар бизнинг хатомиздан сўнг уришди. 

Очиғи, яна ҳакамлик ҳақида гапиришни хоҳламайман. Ҳозир вазиятларни такроран кўриб чиқдик. "Пахтакор"ни шу йўл билан йўқ қилмоқчи бўлишса, қўлларидан ҳеч нарса келмайди. Биз аксинча, кучлироқ бўламиз. VAR ҳақидаги таассуротларим салбий, гўё хонада ўтирадиганлар учун у ўйинчоқ. Улар бошқа нарсани кўришадими, тушунмайман. Тўп ён чизиқдан чиқиб кетса ҳам, нимадирларни кўришади, ҳар гал тўп майдонни тарк этса, ниманидир кўришади. Ахир, шу ҳолатда қандай қилиб ўйинда шиддат бўлиши мумкин? Ҳакамнинг майдонда борлиги сезилмаслиги керак. Икки жамоага халақит қилмаслик лозим. Худди Playstation олиб келиб, тепада ўйнаб ўтиришгандай туюлади. Тўп майдондан чиқиб кетганда, улар ниманидир муҳокама қилишади, ниманидир гаплашишади, шу орқали ўйин ритми йўқолиб қолади. 

Жиззахда кулгили тарзда пенальти белгилашди.  Инсон тўпни қўли билан тўсяпти, кейин у дарвозабонга юмалаб боряпти. Тўп дарвозабонга шундай учиб бориши учун тананинг қайси қисмига тегиши керак? Қани, кўриб чиқишсин-чи, кўрамиз. 

- Мавсум аввалидаги марказий ҳимоячилар йўқ, ҳозир бошқа футболчилар ўйнашяпти.  Уларнинг эскилардан қандай фарқи бор?

- Бунинг учун ҳали вақт керак. Улар бир-бирини тушунишлари учун кўпроқ ўйнашлари лозим. Ҳар бир машғулот ва ҳар бир ўйиндан келиб чиқиб ривожланиб борамиз. Умуман олганда, жамоамизнинг иккинчи таймдаги ўйинидан қониқдим. 

- Иккинчи таймда йигитлар яхши ўйнашди, деяпсиз. Танаффусда нималарни уқтирдингиз?

- Шунчаки тактик ўзгаришлар қилдик, айрим жиҳатларни баландроқ овозда тушунтиришимга тўғри келди. Чунки биринчи таймда ўз жамоамни танимадим. 

Иккинчи таймда 3-4 та гол уришимиз мумкин эди. Бугун насиб қилмади. Демак, бошқа ўйинда урамиз. Ҳечқиси йўқ, ривожланишда ва ишлашда давом этамиз.

- Шерзод Аъзамовга нима бўлди? Тахминий хулосалар борми?

- Ҳозирча билмаймиз. Уни эски жароҳати қийнаяпти. Эртанги тиббий текширувлардан сўнг ҳаммаси ойдинлашади. 

- Ҳакамлар бўлар-бўлмасга ҳуштак чалиб, футболчилар ўйинига салбий таъсир кўрсатишди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Ҳакам икки жамоа футбол ўйнашига халақит қилмаслиги лозим. Ҳакам майдонда асосий шахс бўлиб қоляпти. Афсуски, йиллар ўтиб боряпти, лекин ҳеч нима ўзгармаяпти. Билмайман, улар қандай футбол кўришади? Уларга нималар ўргатилади? Ўйлайманки, улар ҳам ЕЧЛ, Евро ва ЖЧни кўришади. Шунчаки ҳамкасблари қандай бошқаришяпти, бир томоша қилишсин. Уларга бошқача ҳакамлик қилишни ўргатишадими, билмайман. 

Қўшимчасига VAR бор бўлса, нима ўзгаради-ю, йўқ бўлса, нима бўлади? Эътибор беринг, иккинчи даврада 4 та ўйин ўтказдик. VAR неча марта вазиятларни кўрди ва қанчасида бизнинг фойдамизга қарор чиқарди? Менга улар келтирган далилларни эшитиш қизиқ. Пенальти нега белгиланмагани бўйича хулосаларини тинглашни хоҳлардим.

- "Пахтакор"нинг чемпионлик йўлидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ҳамма жамоада бир хил имконият бор. Ҳаммаси олдинда, ўйинлар кўп. Ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бошқа йўл йўқ. Бизга халақит қилишга қанчалик ҳаракат қилишмасин, қўлларидан ҳеч нима келмайди.

Рейтинг: -20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика