UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  0 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  0 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  6 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  17 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5

Максим Шацких: "Огород"да машғулот ўтказадиган футболчидан чиройли футбол талаб қилиб бўлмайди" Янгиликлар

Максим Шацких: "Огород"да машғулот ўтказадиган футболчидан чиройли футбол талаб қилиб бўлмайди"

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких "Қўқон-1912"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан бўлишди.

"Биринчи бўлимда кўп вазиятлар яратдик, бироқ рақиб икки зарбаси билан ҳисобни тенглаштириб кетди. Хатолар бўлди албатта. Ҳар бир жамоа адашади. Иккинчи бўлимда тезлик қўшсак, барчаси жойида бўлишини сезиб тургандик. Янада кескинроқ ўйнай бошладик ва буни натижада акс эттирдик",- дейди Максим Шацких.

- Олдиндаги ўйинларда Элдор Суюновни кўришимиз мумкинми ёки ҳали тайёр эмасми?

- Унда маълум бир муаммолар бор эди. Ҳозир машғулотларда тайёргарликни давом эттирмоқда. Кейинги учрашувда маълум бўлади. 

- Чемпионлик учун имконият борми?

- Имконият доим бор. Олдинда 4та учрашув қолган. Биз доим ўз ўйинимизга тайёрланамиз. Қолганини мавсум тугагач кўрамиз. 

- Ўзбекистонда ишлаб деярли барча жамоалар билан танишиб чиқдингиз. Қандай камчиликларни кўрдингиз?

- Стадионлар борасида камчиликлар бор. Сифатли майдонлар етишмаяпти. Болаларимиз, ёшларимиз учун ҳам сифатли майдонларга эга бўлишимиз керак. "Огород"да машғулот ўтказган футболчидан чиройли футбол талаб қилиб бўлмайди. Бундай шароитда рақиб билан эмас, бошқа нарсаоар дейлик майдон ва тўп билан курашишга тўғри келади. Бизнинг иқлимда майдон идеал бўлиши керак. Чунки йилнинг 10 ойида қуёш чарақлаб турган бўлади. Балки пул сабабми ёки яхши агрономлар етишмаяптими, билмадим. Ҳозирда исталган жамоа футбол ўйнашни билади. Комбинациялар орқали ўйин ташкил қилади. Фақат айрим жамоалар оддий футбол кўрсатмоқда. Агар майдон талабга жавоб бермаса, қандай комбинацион футбол кўрсатиш мумкин? Март ойида катта мусобақага мезбонлик қиламиз. Майдонларимиз қандай ҳолатда? "Бунёдкор" таъмирлаш ишларини олиб боряпти. "Жар" янгидек ҳали. "Пахтакор" стадиони бор, тамом. 

- Кейинги йил ёшлар, олимпия, миллий терма жамоалар йиғинлар, учрашувлар ўтказади. "Пахтакор"да терма жамоа футболчилари кўпчиликни ташкил қилади. Мисол учун Аббос Файзуллаев ва бошқалар. Кейинги йил қишки йиғинни унга қараб режа тузасизми?

- Биз фақат ўз йиғинларимиз ва машғулотларимизни режалашатирамиз. ФИФА кунлари, машғулотлар бор. Тўғри айтдингиз терма жамоага футболчиларимиз чақирилади. Биз бу билан фахрланамиз. Бироқ шундай палла бўляптики, жамоада 9-10 киши қоляпти ва биз U-19 жамоасидан футболчи оляпмиз. Айрим ўйинчиларимиз Тожикистонга бориб келишди. Жароҳатдан ҳали тузалишгани йўқ. Ўз футболчиларимизни қанча вақтга, қандай мусобақаларга қўйиб юборишимиз мумкинлиги ҳақида регламент бор. Терма жамоа бу - терма жамоа. Улар қандай ҳолатда ортга қайтишади, билмаймиз. Кўрамиз ва ўйлайманки ўзаро тил топишамиз. 

- Ёзги трансферлар ойнасида жамоага олинган футболчиларни қандай баҳолайсиз?

- 50/50 баҳолайман. Қишда яна муҳокама қиламиз. Таркибни кучайтирамиз. Соғлом рақобат ҳам бўлиши зарур. Бу футболчининг руҳиятига таъсир қилади. Бугун мен, эртага ўрнимга бошқаси майдонга тушиши мумкин, деган фикр бўлиши лозим. 

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика