UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  0 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  1 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  2 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  3 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  7 22:09Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  7 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  4 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  2 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  5

Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон" Янгиликлар

Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Андижон" - ОКМК баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.

- Барчага ҳайрли кеч. Бугун биз шунчаки хурсандмиз. Бу ғалаба биз учун муҳим эди. Андижон халқи бу ғалабани 16 йил кутди. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлим бизнинг назоратимиз остида ўтди. Иккинчи бўлимни эса натижани сақлаш учун ўтказдик. Йигитлар охиригача сабр қилишди, чидашди ва ўзларига керак бўлган ғалабани қўлга киритишди. Биз бунга лойиқ эдик. 

- Ўйиндан мамнунмисиз?

- Ҳа, тўлиқлигича. Айниқса бугун. ОКМКга қарши нима қилиш керак бўлган бўлса, барчасини қилдик. Қўл остимиздаги ҳамма кадрдан фойдаландик. Уларга ҳеч қандай гап-сўзим йўқ, улар мен учун қаҳрамон.

- "Олимпик" билан яхши мавсумларни ўтказган Отабек Жўрақўзиев "Андижон"да яхши ўйин кўрсата олмаяпти. Унга нималар етишмаяпти?

- Унга ўзига бўлган ишонч етишмаяпти. Футболда баъзида гол уриш эмас, тўпни ошириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Барчаси ўз ўрнига қўйилиши керак. Ҳа, балки унга бўлаётган талаблар олдингидек бўлиши мумкин, лекин жамоа ва жамоадошлар у учун янги. Барчасига вақт керак, буни олдин ҳам айтганман. У юқори даражали футболчи. Ҳали у ўзини кўрсатади.

- Жамоанинг навбатдаги учрашуви халқаро майдонда бўлади. "Андижон" бу баҳсга қандай тайёрланади?

- Доимгидек. Барчасини ёзиб қўйганмиз. Бу баҳсга ҳам оддий ўйиндек тайёрланамиз. Барчаси режа остида кечади. Ғалаба? Биз ҳам ғалабани кутяпмиз. Ҳар бир ўйинда буни кутамиз. Бу футбол, шу сабабли бу ҳар доим ҳам амалга ошмайди. Сизлар ҳам бошқа футболларни томоша қиласизлар, барча жамоалар ғалаба қозонишни исташади. Биз ҳам одамларга қарши, яхши савиядаги рақибларга қарши баҳс олиб борамиз. Ишонинг биз ҳам ғалаба учун ўйнаймиз.

- "Сўғдиёна" билан ўйинда ҳам бугун ҳам жамоа яхши вазият яратмоқда, лекин голли вазиятлар яратишда қийналмоқда.

- "Сўғдиёна"га иккита, бугун эса битта гол урдик. Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон". Эслашни ҳам истамайдиган "Сўғдиёна"га қарши баҳсда биз тўлиқлигича ўйинни назорат қилдик ва ғалаба қозонишимиз керак эди. Йигитлар сўнгги дақиқада ҳисобни тенглаштирганига ҳам шукур. Бугун ҳам биз кўплаб вазиятлар яратдик. Лекин бизда ҳам реализация панд бермоқда. Бу борада ҳар кун ишлаяпмиз. ОКМК эса бугун биринчи бўлимда дарвозамизга фақатгина битта зарба бера олди. Иккинчи бўлимда эса биз ортда ўйнаганимиздан кейин, тушунарлики, ОКМКда кўп вазиятлар, узатмалар бўлди. Лекин такрорлайман, биз ғалабага лойиқ эдик.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
27 сен 00:37:08
TOMJIQ_OLOT
Кападзени кўрмуридларига гап тушунтириш қийин экан... Кападзе эплолмайди, у ўқиши, ўрганиши, малака ошириши лозим! Каннаваро ким-у Кападзе ким?! Майнавозчилик ҳам эви биланда энди. Хуллас, хорижлик мутахассисни таклиф этиб, ЎФА тўғри қарорга келган.
   
27 сен 00:06:00
Sahobat a
Vay meyya bu sugdiyona bilan tulliq uyinni nazorstga oldek dib aytebdimi zurga durrang uynadiku nimasiga katta ketadi bir narsani qoyillatgande
-2   
26 сен 23:02:14
NEWS 24
Bu galaba ketgan pulga
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика