UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53"Бавария"да дарвозабонлар қолмади — барчаси жароҳатланган  0 15:25Флик ва Деку Рэшфорднинг келажаги бўйича турлича қарашга эга  2 14:56Родри: "Биз курашни давом эттирамиз"  7 14:29Романо: Испания ва Аргентина терма жамоалари футболчилари Финалиссима ўйинида майдонга тушишга тайёр эди  2 14:01Эшли Коул Италия клуби бош мураббийи этиб тайинланди  0 13:33Гави майдонга қайтиши ҳақида: "Флик доимо мен билан бирга эди, худди отамдек"  0 13:05"Бунёдкор" академияси раҳбари билан очиқ-ойдин суҳбат  1 12:49Кутилмаган бурилиш: Гвардиола Европа терма жамоасига мураббийлик қиладими?  9 12:26Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  4 11:58"Реал" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда  11 11:20Ўйин давомида биттагина зарба. У "Сити" "Арсенал"дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди  1 10:55"Барселона" президентлигига қайта сайланган Лапорта нималар деди?  2 10:27Африка қитъасида дунёдаги энг катта стадион қурилмоқда  5 09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  17 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  2

Максим Шацких: "Насаф" бугун ғалабани кўпроқ хоҳлади" Янгиликлар

Максим Шацких: "Насаф" бугун ғалабани кўпроқ хоҳлади"

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких "Насаф"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.


Ўйин ҳақида

- Бугун биринчи ўринда хоҳишда ютқаздик. "Насаф" бугун ғалабани кўпроқ хоҳлади. Шу боис меҳмонлар ютди. Биринчи таймдаги ўйинимиз жуда ёмон бўлди. Терма жамоа ўйинларидан кейин доим шундай бўлган. Терма жамоа йиғинидан йигитлар чарчаган ҳолда етиб келишди. Бундан ташқари айрим футболчилар бугун бизга ёрдам бера олишмади. Иккинчи таймда ўзгаришлар қилдик, рақибни ҳар томонлама мағлуб этдик. Аммо сўнгги пас бера олмадик. Шунга қарамай иккинчи таймда биринчисидан яхши ўйнадик. 

- Айтдингиз таркибда йўқотишлар бор деб. Шу боис ўйинни уч марказий ҳимоячи билан бошладингизми? Ёки "Насаф" ҳужумларидан қўрқдингизми? 

- Йўқ биз ҳеч нарсадан қўрқмадик. Бизда тактик ишланмалар кўп, исталган пайтда ўзгартиришимиз мумкин. Ким тактикаларни тушунса 3-5-2 ва 3-4-3 ҳужумкор схемалар. Афсуски биринчи таймда марказий ҳимоячилар бизнинг кўрсатмаларимизни тўғри бажаришмади. Иккинчи бўлимда эса тактикани ўзгартирдик ва ўйинимиз ўзгарди. Доим ўзимизга маъқул тактикани излаймиз. 

- Олдинда яна 6та ўйин бор. Ҳимоядаги йўқотишларни қандай ҳал қилмоқчисиз? Алижоновнинг ўзгариши жароҳат билан боғлиқми? 

- Алижонов терма жамоада иккита ўйин ўтказди ва узоқ сафардан учиб келди. Чарчоқ аломатлари сезилди. Олдинда олтита ўйин бор. Ҳали ҳеч нарса йўқотилмади. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун тушамиз. Афсуски энди барчаси бизга боғлиқ эмас. Ўйиндан олдин айтгандим: Ҳаммаси ўз қўлимиз, оёғимиз ва бошимизда. Мағлубиятсиз ғалаба бўлмайди. 

- Турғунбоевни иккинчи таймда чап қанот латераль сифатида ўйнатдингиз. Ўйинидан қониқдингизми? 

- У ҳимоячи эмас, буни билардик. Аммо ўз вақтида бу жойда ўйнаш амалиёти бўлгани учун шу жойга қўйдик. Ўйин бўйича эътироз деярли йўқ. Ҳимояда яхши ўйнади, бироқ ҳужумда янада фаолроқ бўлишини хоҳлардим.



Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика