UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  0 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  0 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  5 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  7 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  7 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   8 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  5

Максим Шацких: "Кейинги учрашувда бошқа услубда ўйнашимиз мумкин" Янгиликлар

Максим Шацких: "Кейинги учрашувда бошқа услубда ўйнашимиз мумкин"

"Қизилқум"га қарши Суперлиганинг 5-тур ўйинидан сўнг "Пахтакор" устози Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

Шацких Шацких: "Ўйини адолатли ютдик деб ўйлайман. назорат бизнинг остимизда эди, кўпроқ гол уришимиз керак эди. Биринчи таймда кичик хатоликка йўл қўйдик ва рақиб ҳужум қилди. Умумий қилиб айтганда адолатли тарзда 3 очкони қўлга киритдик".

- Кўп ёш футболчиларга ишонч билдирасиз ва бугун ҳам улар, ўзини яхши намойиш этишди. Ёш ўйинчиларни кучли рақибларга қарши бўладиган учрашувда ҳам шундай яхши ўйин намойиш этишига ишонасизми?

- Мен ҳар доим ҳамма нарса ўз вақтида бўлиши тарафдориман. 15 апрель куни ўйинимиз бор ва шу учрашувдан сўнг улар яна терма жамоа сафига бориб қўшилишади. Мен ҳар доим майдонда 11 нафар энг яхши футболчи майдонда ҳаракатланиши тарафдориман. Ким қандай шуғулланса, шундай ўйин амалиётига эга бўлади.

- Бугун ҳимояда оддий хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордингизлар. Ҳимоя чизиғидан кўнглингиз тўлмоқдами?

- Гол бўлган вазиятда, бу оддий индивидуал хато. Шу сабаб гол ўтказиб юборган вазиятга кўп эътибор бермаяпман. Бундай хатолар қилмаслигимиз керак. Биз ҳар куни машғулотларда бунинг устида ишлаймиз, лекин афсуски бундай хатолар рўй бериб туради.

- Бугунги учрашувни ҳам жамоангиз 3та марказий ҳимоячи билан ўйинни бошлади. Бу жамоанинг янги тактик услубими ёки вақтинчалик ротация?

- Менга қизиқ ким бундай ўйлайди. Қанот ҳимоячиларининг ҳужумга ўтган вақти, марказий ҳимоячилардан бири таянч зонага кўтарилади ва шу сабаб тактик чизги ўзгариши мумкин. Мен тактик услубга урғу беришни хоҳламайман, бизда тактикалар кўп ва ўйин вақти ҳам услубимизни ўзгартира оламиз. Кейинги учрашувда бошқа услубда ўйнашимиз ҳам мумкин.



Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика