UZ

Сўнгги янгиликлар

06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  1 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5

Максим Шацких: "Биз ҳамон пешқадаммиз" Янгиликлар

Максим Шацких: "Биз ҳамон пешқадаммиз"

"Андижон" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги Суперлиганинг 21-тур ўйинидан (1:0) сўнг меҳмон жамоа устози Максим Шацких иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

-  Максим Александрович, аввало учрашув тўғрисида фикрларингиз.

-  Нима дейишим мумкин? Голсиз ўйинда ютиб бўлмайди. 

-  Иккита ўйинда ҳам “Пахтакор” “Андижон”ни ютолмади. Бунга нима сабаб?

-  Нима, “Андижон” жамоа эмасми? Рақиб ҳам шаклланган жамоа. Мухлисларнинг далдаси кучли бўлди. Ҳеч нима бўлмади. Биз ҳамон 1-ўринда кетяпмиз. Бизда ўйин борасида муаммолар бор. Яна қайтараман: биз 1-ўринда кетяпмиз. 

-  Нима сабабдан дарвозада Қувватовни эмас, Павлюченкони туширдингиз?

-  Санжар кўп гол ўтказиб юборяпти, буни сабаби шу. Бир-икки марта хато қилди. Шу сабабли уни алмаштиришга қарор қилдик. 

-  Сиз мураббий сифатида биринчи марта Андижондасиз. “Бобур Арена” ва мухлислар ҳақида нима деган бўлардингиз?

-  Бундай мухлислар қаршисида ҳатто сафарда ўйнаш ҳам анча ёқимли. Ишқибозлар ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришди. Афсуски, биз кўзлаган мақсадимизга эриша олмадик. 

-  “Пахтакор” ОЧЛда кетма-кет иккита ўйинда ютқазди ва Суперлигада ҳам. Бунга нима сабаб бўляпти?

-  ОЧЛдаги ўйинлар бу ерда аҳамиятсиз. Сиз жадвалга эътибор қаратинг. Биз ҳамон пешқадаммиз.

-  Дастлаб ОЧЛда, кейин бугун мағлубиятга учралди...

-  Нима бўлди, ОЧЛда? Яна қайтараман: жадвалга назар солинг, биз ҳамон 1-ўриндамиз. Осиё Чемпионлар лигасида яна олдимизда 4 та ўйин бор. 

-  Биз “Пахтакор”ни ҳурмат қиламиз. Шу сабабли ўйинларига мухлислик қиламиз...

-  Барчасини декабрь ойида кўрамиз. Ким қаерда бўлади?! 

-  Сиз “Пахтакор” чемпион бўлишига ишонасизми?

-  Сиз мени ишонмайди деб ўйлаяпсизми? Агар ишонмасам “Пахтакор”да ишламаётган бўлардим. 

-  Чераннинг йўқлиги “Пахтакор” учун катта йўқотишга айланяпти. Бунга фикрингиз қандай?

-  Усиз бизга ҳар бир ўйин йўқотиш бўлмоқда. Жамоа сардори, тўпурар – бундай ўйинчисиз жамоага албатта қийин бўляпти. Унда жароҳат бор. Яқин кунларда у сафимизга қайтади ва тезроқ тузалишини биз ҳам хоҳлаймиз. 

-  “Андижон”дан қанақа ўйин кутгандингиз?

-  Қандай ўйин кутган бўлса, шундай ўйин бўлди. Битта яхши вазият, тўп тепилди ва гол бўлди. Биз эса тўп тепяпмиз, бошқа томонга кетяпти. Биринчи таймда кўп вақт чўзилиши бўлди. Тиббиёт ходимлари майдонга тушди. Лекин шунга қарамай, ҳакам фақат 3 дақиқа вақт қўшиб берди, холос. Нимага бундай ёки бизни секундомерларимиз бошқачамикин? Қандай қилиб 3 дақиқа қўшиб бериш мумкин?


Рейтинг: -67   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика