UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  0 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  3 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  0 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  19 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  3 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  24 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  14 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  19 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231

Лутфулло Тўраев: «Локомотив» билан Осиё Чемпионлар Лигасини ютмоқчиман» Янгиликлар

Лутфулло Тўраев: «Локомотив» билан Осиё Чемпионлар Лигасини ютмоқчиман»

Янги мавсум олдидан «Локомотив» ўз таркибини сезиларли равишда кўчайтиришга эришди.
Темирйўлчилар шу кунгача ўз сафига «Бунёдкор»дан ажойиб квартет – Игнатий Нестеров, Жасур Ҳасанов, Лутфулло Тўраев ва Анвар Ғофуровлар тўртлигини қўшиб олди. Бундан ташқари жамоамиз билан «Нефтчи»нинг икки вакили – Сардор Мирзаев ва Элдор Исабоевлар ҳам шартнома имзолашди. Улар қаторига кейинроқ терма жамоамиз аъзоси, ўз вақтида мамлакатимизнинг энг истиқболли футболчиси сифатида эътироф этилган Марат Бикмаев ҳам қўшилди. Ва ниҳоят БАА сафари олдидан «Локомотив» таркибига икки нафар легионерни ҳам қўшиб олди. Бу ҳақда сайтимиз орқали аллақачон хабар топгансиз. Жамоани янги харидлари орасида энг муваффақиятлиларидан бири сифатида Лутфулло Тўраевнинг темирйўлчилар либосини кийганини айтиш мумкин. Фақат буни амалда исботлаш энди кўп жиҳатдан футболчининг ўзига боғлиқ. Жамоамиз БАА сафарига жўнаб кетиши олдидан Л.Тўраев клуб сайти учун махсус интервью берди.

- Лутфулло, аввало кеч бўлса-да «Локомотив» оиласига хуш келибсиз, деймиз.

- Раҳмат.

- «Бунёдкор»дан «Локомотив»га таклиф этилган Нестеров, Ҳасанов ва Ғофуровлар замонавий футбол учун деярли фахрий ёшга етиб қолишган. Шу маънода «қалдирғочлар» бу футболчиларнинг «Локо»га ўтишига қаршилик қилмаганини тушуниш мумкин. Аммо, сиз айни футбол ўйнайдиган ёшдасиз. Нега «Бунёдкор» сизни асосий рақиби сафига ўтишингизга қаршилик қилмади?
- Хабарингиз бор, мен ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида «Локомотив» клубига кўчиб ўтишим керак эди. Бироқ, ўшанда баъзи сабабларга кўра темирйўлчилар таркибига қўшилишим амалга ошмади. Ўша пайтда «Локомотив» раҳбарияти билан келишувга эришгандим ва мавсум тугагач «қалдирғочлар» сафини тарк этишим деярли аниқ эди. Шунинг учун «Бунёдкор» клуби «Локомотив»га ўтишимга қаршилик қилмагандир. Қолаверса, ўзимни янги жамоада, янги муҳитда синаб кўриш истаги кучлилик қилди. «Бунёдкор»да иккита ажойиб мавсумни ўтказдим. Бу жамоада Ўзбекистон чемпиони бўлдим, икки марта эса мамлакат кубогини қўлга киритдик. Умид қиламанки, янги жамоам билан бунданда юксак чўққиларни забт этамиз.

- «Машъал», кейинчалик «Насаф» жамоаларида асосан таянч ярим ҳимоясида тўп сурардингиз. «Бунёдкор»га келиб кўпроқ ҳужумчилар ортида, баъзан ҳужумда ҳам ўйнашингизга тўғри келди. «Локомотив»да қайси позицияда тўп сурмоқчисиз?

- Буни мен эмас, балки мураббийлар ҳал қилишади. Йигит кишига қирқ ҳунар ҳам оз. Майдоннинг қайси жойида бўлса ўйнайвераман ва бу борада маълум кўникмам бор. Мураббийлар қаерда тўп суришимни лозим топишса, ўша жойда ўйнашга тайёрман.

- Шахсан ўзингизга кўпроқ қайси амплуада ўйнаш ёқади?
- Ҳужумчилар ортида.

- ОФК кубоги соҳиби, Ўзбекистон чемпиони, кубоги ғолиби, бир неча бор мавсумни совриндорлар сафида якунлаган Лутфулло Тўраев нима учун шу пайтгача миллий терма жамоада ўз ўрнини топиб улгурмади?
- Бугунги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ярим ҳимоя чизиғида жуда кучли футболчилар жамланишган. Жепаров, Аҳмедов, Копадзе, Ҳайдаров, Турсунов... Бу таркиб билан биз Осиёда энг кучли жамоалардан бири бўлишга лойиқмиз. Миллий терма жамоамизнинг ярим ҳимоясида кучли футболчилар кўплиги ва танлаш имкони юқорилиги сабабми мамлакат бош жамоасида ўз ўрнимни топиб улгурмагандирман. Аммо, ўз устимда ишлашда давом этсам, ҳали ҳаммаси олдинда, деган умиддаман ва миллий терма жамоада ҳам ўз ўрнимни топишга ҳаракат қиламан.

- «Локомотив»нинг ОЧЛдаги имкониятини қандай баҳолайсиз? Умуман, бўлажак рақибларимиз ҳақида маълумотга эгамисиз?

- Саралаш баҳсларида катта эҳтимол билан Қувайтнинг «Қувайт СК» жамоасини қабул қиламиз. Улар билан ОФК кубоги финалида тўқнаш келгандик. Ўша пайтда жамоада маҳоратли легионерлар тўп суришарди. Агар улар ҳали ҳам жамоада қолишган бўлса, легионерлари жуда кучли футболчилар эканини айтишим мумкин. Аммо, бу жамоага қарши бемалол тўп суриш мумкин. Қолаверса, уйда ўйнаймиз ва мухлисларимиз қўллаб-қувватлаб туришса албатта ютамиз. БААдаги йиғинимиз давомида бир қатор назорат-синов учрашувларида майдонга тушамиз ва бу ўйинларда жамоанинг ўйин амалиётини шакллантиришга ҳаракат қиламиз.

- Интернет сайтларида сиз билан Жанубий Корея клублари жиддий тарзда қизиқишаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Очиғи, бу хабарларни мен ҳам интернетда кўриб ҳайрон қолдим. Чунки, бу борада менга ҳеч бир клуб ёки агент томонидан таклиф тушгани йўқ.

- Агар шундай таклиф бўлиб қолса нима қилардингиз?
- Йўқ демасдим. Ахир ҳар қандай футболчи ўзини кучли чемпионатда синаб кўришни истайди.

- Бироқ, «Локомотив» билан шартномангиз борку...
- Клуб раҳбарияти билан шундай келишувимиз бор: агар менга хориждан манфаатли таклиф бўлса «Локомотив» кетишимга қаршилик қилмайди. Аммо, айни пайтда бутун фикру хаёлим темирйўлчилар жамоаси билан боғланган. Жамоамиз ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Ўзбекистон чемпионати ва кубогида ғалаба қозониш, қолаверса ОЧЛда ҳам муносиб иштирок этишни мақсад қилганмиз. Бу йўлда янги жамоамга ёрдам беришга тайёрман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика