Лутфуллa Тўраев номаълум муддатга сафдан чиқди

Narzulla Saydullayev
18 мар 2022
Бу ҳақида "Нефтчи" клуби матбуот хизмати хабар берди.

Бугун бўлиб ўтган "Нефтчи" - "Сўғдиёна" (1:2) баҳсида мезбонлар сардори сифатида майдонга тушган Лутфулла Тўраев 78-дақиқада майдонни тарк этди. "Нефтчи" клуби бош шифокорининг ташҳисига кўра, Лутфуллa Тўраев оёғидаги жароҳати жиддий бўлганлиги сабабли гипс қилинди. Футболчи номаълум муддат "Нефтчи"га ёрдам бера олмайди.






Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати