UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Лутфулла Тўраев: "Ҳозирги раҳбаримиз ишлаётган бўлса салом йўллайман ва жамоага келиб хабар олишини сўраб қоламан" Янгиликлар

Лутфулла Тўраев: "Ҳозирги раҳбаримиз ишлаётган бўлса салом йўллайман ва жамоага келиб хабар олишини сўраб қоламан"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасидаги вазият ҳеч кимга сир эмас.

Бу борада мана бутун мавсум давомида фикр юритиб келинди. Клубнинг бугунги кундаги аҳволи мана мавсум якунида ҳам ўша ўша муаммолигича қолмоқда. Бу борада жамоанинг етакчи футболчиси Лутфулла Тўраев фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги ўйин ҳақида фикр билдирадиган бўлсам тўғри ҳамма нарса бизга боғлиқ эди. Ҳакам тажрибали бўлишига қарамасдан ўзининг даражасида ҳакамлик қилмади. Мағлуб бўлганимизга ўзимиз сабабчимиз, декабрь ойи бўлгани боис йигитларнинг кучи етмади. Пандемия сабаб мавсум қийин ўтди. Менимча шу чарчоқ аломатлари сезилди. Охирги дақиқаларда бир қанча вазиятларимиз бўлди, ўзимда ҳам. Майдонга ютқазамиз деб тушмадик. Мавсум биз учун якунланди.

Тўртинчи ўрин "Бунёдкор"нинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб жуда яхши натижа деб ўйлайман. Суперлигани яхши натижа билан якунладик. 

Аҳвол деганимга раҳбарлар ҳолимиздан хабар олмади. Кўп футболчилар шу футбол орқали оиласини боқади. Беш ойдан бери маош олмаяпмиз, мукофот пуллари ҳам йўқ. Раҳбарият алмашганида жамоага эътибор беришганида иккинчи ўрин учун ҳам курашишимиз мумкин эди. Жамоага келиб пул бермаган тақдирда ҳам далда берганида ҳам уларга ишониб ҳаракат қилардик. Шундоқ ҳам тўртинчи ўринни эгалладик. Эътибор етишмади. 

Аввалги раҳбарият ҳар ҳафта икки маротаба биз билан кўришарди, машғулотларимизга келарди. Ўйинлардан кейин кийиниш хонасига кириб қўллаб-қувватлаб чиқиб кетар эди. Уч ойлик қарздорлик бўлишига қарамасдан маошларимизни етаказиб бера олганди. Ўтган йили декабрь ойининг маошини 29-санада олганмиз. Ҳозир эса энди августни ойлигини оляпмиз. Раҳбарларнинг эътибори футболчиларга ишонч беради. Пул бўлмаса ҳам келяпти-ку хабар оляпти-ку деган фикр уйғонади. Бу йил бундай нарса бўлмади. Бир маротаба кўришганида ҳам Шуҳрат аканинг туғилган куни сабаб келди. Учрашганда ҳам бўлади, мен яқинда келдим деган гапдан нарига ўтмади. Ваҳоланки келганига икки ойдан ошганди. Мана ҳали ҳамон йўқ. 

Ўтган йили овқатланиш уч маҳал бўларди, уйдан келганлар ҳам кечки пайт базада овқатланиб кетарди. Бу йил шу нарса ҳам йўқ. Эртага нима бўлишини билмаймиз. "Бунёдкор" қандай жамоа эди, ҳаммани ҳаваси келарди. 2012-2013 йилларда бу ерда ўйнаганимда ҳаммаси зўр эди. 

Ҳозирги раҳбаримиз ўзи ишлаяптими? Буни билмайман. Айниддин ака билан аввал ҳам ишлаганман. Уларга салом йўллайман ва ишлаётган бўлса келиб туриб хабар олишини сўрайман",- дейди Лутфулла Тўраев.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика