UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  0 14:25Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  12 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  5 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  14 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3

Лушан қиз бола эмаслигини такрорлади, истеъфо бермаслигини ва ҳайдалмагунча ишлашини маълум қилди Янгиликлар

Лушан қиз бола эмаслигини такрорлади, истеъфо бермаслигини ва ҳайдалмагунча ишлашини маълум қилди

Олий лиганинг 5-турида ўз майдонида илк маротаба "Қизилқум"га мағлуб бўлган "Бунёдкор" бош мураббийи Сергей Лушан учрашувдан кейинги матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Рақибни ғалаба билан табриклайман. Ғалаба қозониш учун авваламбор ҳужум қилиш зарур, агрессив футбол ўйнаш керак ва асосийси гол урмоқ лозим. 
Дарвозамиз томон битта аниқ зарба қабул қилдик ва бу гол билан тугади. Афсуски ҳужумда ҳеч нарса ярата олмадик. Ҳақли тарзда мағлубиятга учрадик. Бу ерда ортиқча гапга ҳожат йўқ.

Мағлубиятга ким айбдор? Футболчилар ёки мураббий? Натижа учун ҳар доим мураббий жавобгар. Шу боисдан мағлубият бош айбдори ўзимман. Жамоа мағлуб бўлса, мураббий ютқазади. Ғалаба бўлса, жамоа ғолиб чиқади. Барча жойда шу.

Истеъфо? Мен истеъфо бермайман. Истеъфони вазиятни ўнглолмайдиган мураббийлар беришади. Мен жамоадаги ҳозирги мавжуд вазиятни ўнглашни истайман ва бу қўлимдан келади. Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. ОЧЛда ҳам имкониятларимиз бор. Раҳбарият мени ишдан олса бошқа гап. Агарда мени истеъфога чиқаришса, унда ортиқча саволларим йўқ. Лекин мен ўзим истеъфо бермайман. "Бунёдкор"да мени ишдан ҳайдамагунларича ишлайвераман. Ариза ёзиб ишдан кетиш бу энг осони. Мен қиз бола эмасман, кетиб қоладиган. Мен буни аввал ҳам айтгандим. Охирги имкониятгача ишлайман. Агарда ичларингизда (анжуманлар залига мурожаат) нозик жинс вакилалари бўлса, бу аниқ мен эмасман.

Рейтинг: -56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика