UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  2 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  0 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  2 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   2 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  0 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  2 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   4 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  13 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3

Лушан: "Ғалаба ва мағлубиятда бу йигитларга ишонишда давом этаман" Янгиликлар

Лушан: "Ғалаба ва мағлубиятда бу йигитларга ишонишда давом этаман"

Теглар :  Сергей Лушан
"Ал-Аҳли" ҳамда "Бунёдкор" ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-тур учрашувидан (2:0) сўнг "қарлидғочлар" устози Сергей Лушан иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

"Иккала жамоа очиқ футбол намойиш этди. Чунки икки клуб ўйин услублари ўхшаш эди. Ғалаба қозонишимиз мумкин бўлган баҳсда мағлубиятга учрадик. Ўйин статистикасига эътибор берсангиз, устунлик биз томонда. Афсуски, ҳимоядаги иккита хатодан рақиб унумли фойдаланди. Биз эса ўзимиз яратган 8 та вазиятдан биттасини ҳам голга айлантира олмадик. Таркибда ёш футболчилар кўп, баъзи ўйинчилар хатто 20 ёшга ҳам тўлмаган. Жамоа аъзоларининг 70% 21 ёшгача бўлган футболчилар. Ғалаба ва мағлубиятда бу йигитларга ишонишда давом этаман. Бу 1-тур учрашуви эди. Олдинда яна ўйинлар бор. Ҳаёт давом этади.

Олдинда яна 5 та баҳс бор. Халқаро ўйинларда футболчиларимиз янада тобланади. Бундан фақат ўзбек футболи ютади. Гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, халқаро ўйинларимиз сонини оширишга умид қиламиз" - дейди Сергей Лушан.

"Бунёдкор" матбуот-хизмати

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика