

Ўтказилган кўрикдан сўнг бельгиялик ҳужумчида ўнг соннинг мушаклари шикастлангани маълум бўлди.
Шу жароҳат сабаб Лукаку ўз жамоасининг яқин 4 ўйинини, жумладан 17 январда бўлиб ўтадиган "Ювентус"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
27 ёшли тўпурар жорий мавсум А Серия доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 3та ассист қайд этди.



