

“Мен ҳужумчиман. Ҳаммасидан ҳам кўпроқ тўпни рақиб дарвозаси тўрида кўришни истайман. Иккинчи голимни урган вазиятдаги узатма қойилмақом чиққанди. Ҳимоячини ортда қолдиришга ва бош билан зарба беришга муваффақ бўлдим. Гол ажойиб чиқди. Бундан хурсандман”, — дейди Лукаку.



