Лукаку фаолиятини ПСЖда якунлаши мумкин
15 июн 2022 22:35
Янгиликлар
Лукаку фаолиятини ПСЖда якунлаши мумкин
"Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукаку фаолиятини ПСЖда якунлаши мумкин.
Манбанинг хабарига кўра, Париж клуби Лукакуни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган, бироқ футболчи трансфердан бош тортган. Белгиялик футболчи фақат "Интер"га ўтиш ниятида.
Айтилишича, ПСЖ аллақачон "Челси" билан икки марта алоқага чиққан, илк марта шу йилнинг апрел ойида, иккинчи марта эса жорий трансфер ойнасида таклиф билдирилган, бироқ ҳар икки марта рад этилган. Француз клуби Килиан Мбаппе жамоада қолганига қарамай, кучли ҳужумчи билан шартнома имзолаш ниятида.
Ромелу Лукаку ўтган мавсумда барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Фикрлар