Лука Модрич ва Тони Кроос "Реал"даги янги ўзгаришдан норози
Aziz Tukhtamuradov
22 сен 2023
"Реал" футболчилари Лука Модрич ва Тони Кроос Мадрид клубини тарк этиши мумкин.
Модрич ва Крооснинг майдондаги ўйин амалиёти ўтган мавсумдагига қараганда деярли икки баробар қисқариб кетган. Ушбу ҳолатдан ҳар икки футболчи ҳам норози. Улар клубдаги етакчилик ролини сақлаб қолишмоқчи.