Лука Модрич: "Бэйл ҳақида кўпчилик адолатсиз гапиради. У ажойиб йигит"
06 окт 2020 18:30
Янгиликлар
Лука Модрич: "Бэйл ҳақида кўпчилик адолатсиз гапиради. У ажойиб йигит"
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич Гарет Бэйлнинг "Тоттенхэм"га кетгани ҳақида гапирди.
"Гарет билан деярли бутун профессионал футболчилик фаолиятим давомида ўйнаганман.
Мен шуни айта оламанки, у ажойиб йигит. Гарет уятчан, у ҳақида кўпчилик адолатсиз гапиради. У кийим алмаштириш хонасида бироз испанча гапиради.
Унинг Мадрид клубида эришган ютуқлари одамни ҳайрон қолдиради, аммо уни сўнгги йиллар учун танқид қилишди. Сўнгги йилларда ишлари юришмади ва унинг ютуқларини барча унутди", - дейди Модрич.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар