Луис Энрике: "Ҳозирча асосий дарвозабонни танлаганим йўқ"
Narzulla Saydullayev
11 авг 2014
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике Марк-Андре те Стеген, Клаудио Браво ва Жорди Масиплар орасидан ким асосий дарвозабон бўлиши ҳақида якуний қарор қабул қилгани йўқ.
"Биринчи рақамли дарвозабонни танлаганимча йўқ. Менда 3та ажойиб дарвозабон бор ва бундай танлов доимо бўлишини хоҳлайман. Мен учун ҳам, улар учун ҳам бу қийин танлов бўлади"- дейди Энрике.