Луи ван Гал: "Аргентина билан имкониятларимиз тенг"

Aziz Tukhtamuradov
9 июл 2014
Голландия терма жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал Аргентинага қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Биз Месси ёки қандайдир алоҳида футболчига қарши ўйнамаяпмиз. Биз Аргентина терма жамоасига қарши ўйнаймиз. Шу сабабли менинг режаларим ҳам алоҳида футболчига эмас, бутун бошли жамоага қарши қаратилган.

Ўйлайманки, эртанги ўйинда фаворитлар бўлмайди. Ярим финалда имкониятларимиз 50/50. Ўйлаган режамизни амалга ошириш ва ғалаба қозониш учун бизга озгина омад зарур бўлади.

Ван Перси бугун якка тартибда шуғулланди", - дейди мураббий.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru