Лучано Спаллетти: "Конте "Интер" билан музокара ўтказяпти? Газеталар ниманидир билади"

Aslanov Jasurbek
14 май 2019
"Интер" бош мураббийи Лучано Спаллетти Антонио Контенинг жамоага тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

"Мана уч ойдирки, улар шу нарса айтилмоқда. La Gazzetta dello Sport уч ойдан бери шу нарсани ёзади. Агар кимдир ҳар куни ёмғир ёғишини айтса, оҳир-оқибат у рўй беради. Мендан ҳар ҳафта бир хил нарсани сўрашади ва мен жиддийлашишини хоҳламаганим учун жавоб бермайман. Агар La Gazzetta dello Sport шу нарсани икки йил мобайнида ёзаётган ва охирги уч ойда хар куни ёздими демак улар ниманидир билишлари керак" - дейди Спаллетти.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport