Лучано Спаллетти футболкалар коллекциясини кўрсатди

Aslanov Jasurbek
28 май 2019
"Интер" бош мураббийи Лучано Спаллетти уйида сақланаётган футболкалар коллекциясини кўрсатди.

"Чемпионлар лигасининг машҳур номлари... Йигитлар, сиз "Интер"ни дунёнинг энг муҳим турнирига қайтардингиз. Раҳмат" - деб ёзади Спаллетти "Инстаграм"га жойлаган сурати остига.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум якунларига кўра, "Интер" келаси мавсум Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этадиган бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: instagram.com/lucianospalletti