"Лорьян"нинг 11 нафар футболчиси коронавирусга чалинди

Mirjalol Normatov
15 янв 2021
"Лорьян"да коронавирус билан боғлиқ муаммо оғирлашиб бормоқда.

"L’Equipe" хабарига кўра, ушбу ҳафтада олинган дастлабки тест натижаларига кўра, аввалига футболчиларнинг 7 нафарида вирус аниқланган. Кейинчалик яна 4 нафар футболчида ҳам вирус топилган.

"Лорьян" 19-тур якунларига кўра, 19-ўринни эгаллаб турибди. 17 январь куни "Дижон"га қарши бўладиган ўйиннинг ўтиши сўроқ остида қолмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L’Equipe