

Мазкур баҳсда “Наполи” ҳужумчиси Лоренцо Инсинье Италияни жамоа сардори сифатида майдонга олиб тушди.
Шу тариқа футболчи “Наполи” тарихида Италия терма жамоасининг сардори бўлган илк ўйинчига айланди.
Ундан аввал асли неаполлик бўлган Чиро Феррара ва Фабио Каннаваро ҳам Италия термаси сардори бўлган. Бироқ улар “Наполи” сафида тўп сурмаган эди.



