

36 ёшли сербиялик "қария"ни Лондоннинг "Вест Хэм" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб раҳбарияти ўйинчи билан музокаралар олиб боришган ва унга таклиф тайёрлашган.
Олдинроқ, Бранислав Ивановичга АПЛнинг яна бир вакили - "Эвертон"дан ҳам қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар янграган эди.
Иванович 2017 йилдан бери "Зенит" шарафини ҳимоя қилди. Футболчи клуб сафида жами 125та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 5та ассист қайд этди.



