"Локомотив": Виталий Денисовни табриклаймиз

Narzulla Saydullayev
25 дек 2013
«Локомотив» ҳимоячиси Виталий Денисов Ўзбекистон футбол Федерацияси томонидан 2013 йил энг яхши футболчи деб топилди.
Денисов Ўзбекистондаги футбол мавсуми якунларига бағишланган тадбирда қабул қилиб олди.

Бу йил Виталий «Локомотив» сафида 21та ўйин ўтказди ва битта гол урди ва 5та голли пас оширди. Бундан ташқари, Денисов Ўзбекистон терма жамоаси сафида мунтазам равишда майдонга тушиб турди. Терма жамоа ноябрь ойида 2015 йилги Осиё кубоги финал босқичига йўлланма олди.

Биз клубимиз футболчисини соврин билан табриклаймиз! «Локо» ва миллий терма жамоа сафида кейинги фаолиятида муваффақият тилаймиз.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fclm.ru