UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  6 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  6

"Локомотив" Туркиядаги биринчи ўртоқлик ўйинида дуранг қайд этди Янгиликлар

"Локомотив" Туркиядаги биринчи ўртоқлик ўйинида дуранг қайд этди

28 январдан Туркия йиғинини бошлаган "темирйўлчилар" дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказишди.

"Локомотив" йиғин давомида тўртта синов-назорат учрашувида майдонга тушишни мақсад қилган. Жамоанинг биринчи ўйини Украина клуби "Десна"га қарши кечди. Маълумот учун, "Десна" Украина олий лигасида 3-ўринда боряпти. 

"Локо" бош мураббийи Микаэль Секейра мазкур беллашувда икки хил таркибни синаб кўрди. Биринчи таймда қуйидаги футболчилар асосий таркибдан ўрин олишди: Жавоҳир Илёсов, Дилшод Комилов, Шерзод Файзиев, Жалолиддин Жумабоев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Садриддин Абдуллаев, Азизбек Амонов, Диёр Туропов, Ғулом-Ҳайдар Гулямов, Санжар Қодирқулов, Темурхўжа Абдухолиқов.

Иккинчи бўлимда эса ушбу футболчилар ўйинни бошлашди: Абдумавлон Абдужалилов, Хуршид Мухторов, Диего Барданка, Ислом Қобилов, Фаррух Иброҳимов, Кахи Махарадзе, Жавоҳир Сидиқов, Ислом Рашидхонов, Авазбек Ўлмасалиев, Жавоҳир Алижонов, Марат Бикмаев.

Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида захирадан Бобур Асқаров билан Иброҳим Ғанихонов туширилди.

Учрашув "Локо" устунлигида кечди. "Темирйўлчилар" бир неча бор хавфли ҳужумлар уюштиришди, лекин гол уриш насиб этмади. Шу тариқа "темирйўлчилар" Туркиядаги илк назорат баҳсида 0:0 ҳисобини қайд этишди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика