“Локомотив” тўхтамоқчи эмас, жамоага “Брага” форварди керак

Eldor Akmurzayev
13 авг 2020
“Брага” ҳужумчиси Паулинью Диаш жамоани тарк этиши кутилмоқда.

Португалия нашри A Bola'нинг хабар қилишича, “Локомотив” билан бир қаторда ушбу футболчига “Лацио”, “Вулверхэмптон” ва “Спортинг” ҳам қизиқмоқда. Унинг шартнома бўйича товон пули 30 млн евро ҳисобланади ва “Брага” форвардни ушбу суммадан камига сотмоқчи эмас.

Паулинью 2017 йилдан буён брагаликлар шарафини ҳимоя этиб келмоқда. У клуб либосида 129 ўйинда иштирок этиб, 53+20 натижага эришган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: A Bola