UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55"Барселона" президентлигига қайта сайланган Лапорта нималар деди?  0 10:27Африка қитъасида дунёдаги энг катта стадион қурилмоқда  4 09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  13 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  2 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 08:23Исломбек Исмоилов тарихга кирди  5 07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  10 07:30"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди  47 02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  6 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  8 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  2 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  36 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  6 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  3

“Локомотив” спорт директори Равшан Муқимов: “ПФЛ раҳбари бўладиган одам биринчи навбатда мутахассис бўлиши керак” Янгиликлар

“Локомотив” спорт директори Равшан Муқимов: “ПФЛ раҳбари бўладиган одам биринчи навбатда мутахассис бўлиши керак”

ПФЛ раҳбари клублар томонидан сайланиши керакми ёки ЎФА томонидан тайинланиши лозимми?

Бу борада кечаги “Тезкор Студия” лойиҳасида “Локомотив” клубида узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келаётган мутахассис, жамоа спорт директори Равшан Муқимов фикрларини билдирди.

“Сайланадими ёки бошқами буни фарқи йўқ. Энг асосийси келаётган одам шу ишни мутахассиси бўлиши керак. Ким келса ҳам шу лигани кўтараман, клубларни кучайтираман, ривожлантираман деган мақсадда келиши лозим. Русчада айтганда авторитетни ўзини ишини яхши биладиган одам керак.

Шахсан ўзимда тўғриси биронта кўрсата оладиган номзодим йўқ. Яхши бир номзод топиб беринг, қани ўша йўқ. Ҳозир мана болалар футболи ҳақида ҳам гапирилди. Биз борини ҳам йўқотиб юбордик. Турли чемпионатлар, мусобақалар, турнирларга олиб бордик. Олдинлари стадионларга 30 мингдан кам одам келмасди. Биз Наманганга ўйнагани борганимизда 60 мингача мухлис келарди. Ҳозирги келаётган 25 минг одам у пайт билан солиштирганда ҳеч нарса эмас.



Ҳозир фақат футболда эмас, мактаб ва бошқа соҳаларда ҳам кадр йўқ. Ҳамма пул топиш билан овора бўлди, ўқишни ўйламади ҳеч ким. Бор стадионлар йўқ бўлиб кетди. Олдинлари ҳар бир ҳудудни ва клубни ўз мактаби бўларди. Ҳар бир жамоани содиқ ўйинчиси бўларди, ҳозиргидек сотқинлар йўқ эди ҳисоб.

Ҳозирда замон зайли билан барча клублар энди ўз академиясини қуришни бошлади. “Бунёдкор” ва “Пахтакор” ўз вақтида футбол мактабига асос солиб қўйди. Аслида барчада инфратузилма шунақа бўлиши керак. ПФЛда ким келишидан қатъий назар маълум бир аниқ тизим ишлаши лозим”,- дейди "Локомотив" спорт директори.


Кечаги "Тезкор студия"ни қуйида томоша қилиш мумкин:  


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика