UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40"Барселона" ҳужумчиси 25 млн евро эвазига сотиши мумкин  0 01:08Вараннинг янги клуби маълум  1 00:35Альваро Моратанинг янги клуби маълум  3 00:04"Арсенал" ўйинчиси "Лацио"га ўтди  0 23:39Мата Англия ва Испания терма жамоаларининг умумий таркибига бирорта инглиз ўйинчисини қўшмади  6 23:06"Тоттенхэм" форварди АЗга йўл олди  0 22:37"Барселона"да Фликка кимлар ёрдам беради?  3 22:16Эшитдик-да! Абдулла Абдуллаев қайси клубга ўтиши маълум  14 21:58Блан Саудия Арабистонида қанча маош олади?  3 21:23"Бавария" ПСЖ хавбекига қизиқмоқда  0 20:54"Реал" Де Хеа билан шартнома имзолаши мумкин  6 20:30МЮ ўйинчисини 10 млн евро эвазига "Вильярреал"га сотди  2 20:05Иммобиле "Лацио"дан "Бешиктош"га ўтди ва йилига 6 млн евро маош олади  0 19:43ПСЖ собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи сифатида таништирилди  3 19:28Месси Америка Кубоги ҳақида: "Сўнгги финаллар олдидан қарта ўйнаб, кеч ухлаганмиз"  9

Суперлига. "Сўғдиёна" "Локомотив" майдонида зафар қучиб, 3-ўринга чиқиб олди Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна" "Локомотив" майдонида зафар қучиб, 3-ўринга чиқиб олди

Суперлига 12-туридан ўрин олган "Локомотив" ҳамда "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги учрашув тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Суперлига

12-тур

Локомотив

Иван Рогач - 61'

Суперлига. 12-тур

22/06/2024, 20:00

2
:
1
Тугади

Сўғдиёна

Олег Зотеев - 52', Шоҳруҳ Абдураҳмонов - 71'

45'
90'
61'  Иван Рогач
61'  Санжар Турсунов
69'  Анзур Исмоилов (Шоҳруҳ Худойберганов)
81'  Шоҳруҳ Худойберганов (Иван Булатович)
90'  Лазизбек Мирзаев (Муҳаммаданас Ҳасанов)
90'  Абубакрризо Турдалиев (Иззат Абдуллаев)
52'  Олег Зотеев
52'  Владимир Йовович
57'  Алишер Салимов (Жасур Ёқубов)
65'  Станислав Андреев (Шоҳруҳ Абдураҳмонов)
71'  Шоҳруҳ Абдураҳмонов
71'  Лупче Дориев
90'  Лупче Дориев (Самандар Синдаров)

"Локомотив" – "Сўғдиёна" 1:2  

Голлар: Иван Рогач (Санжар Турсунов) 61' – Олег Зотеев (Владимир Йовович) 52', Шоҳруҳ Абдураҳмонов (Люпчо Дориев) 71'

Тошкент. "Локомотив" стадиони. 20:00

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Жалолиддин Ҳусниддинов

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Аваз Абдуллаев

Назоратчи: Мўмин Мажидов

Комиссар: Шаҳзод Холбоев 

"Локомотив": 32.Суҳроб Султонов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 4.Иван Рогач, 14.Дилшод Комилов, 15.Жасурбек Ҳакимов, 17.Санжар Турсунов, 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 27.Собит Синдаров, 55.Анзур Исмоилов (49.Шоҳруҳ Худайбергенов, 69, 10.Иван Булатович, 81), 70.Абубакрризо Турдиалиев (11.Иззатилла Абдуллаев, 90), 77.Лазизбек Мирзаев (22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 90).

Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 7.Сардор Абдунабиев, 23.Жаҳонгир Хошимбоев, 35.Азизбек Абдумажитов, 44.Исмоилбек Усманхўжаев.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 3.Ислом Қобилов, 6.Алишер Салимов (5.Жасурбек Ёқубов, 57), 8.Владимир Йовович, 11.Зоран Петрович, 14.Люпчо Дориев (17.Самандар Синдаров, 90+3), 15.Хондамир Мустафоқулов, 28.Станислав Андреев (10.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 60), 32.Нодиржон Сойибов, 33.Олег Зотеев.

Захира: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 18.Миржалол Абдумуталов, 30.Иброҳимжон Тўрақулов, 42.Сардорбек Эркинов, 63.Низомиддин Фарҳадов, 90.Улуғбек Кенжаев.


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+7. Зарба! Санжар Турсуновнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

90+3. "Сўғдиёна"да ўзгариш: Дориев ўрнига Синдаров ўйинга қўшилди.  

90+2. Санжар Турсуновнинг ҳаводан амалга оширган узатмаси ноаниқ чиқди. 

90. Иккинчи таймнинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшилди. 

90. "Локомотив"да 2 та ўзгариш: Мирзаев ўрнига Ҳасанов, Турдиалиев ўрнига Абдуллаев учрашувни тугатиб қўяди. 

88. "Локо" сардори Турсунов легионер футболчига эътироз билдиргани боис майдонда тортишув юзага келди. Бу тўхталиш фақат ва фақат Турсунов жамоаси зарарига ишлайди, вақт ўтяпти.

87. Дилшод Комилов ва Зоран Петрович тўқнашиб кетишди, меҳмонлар ҳужумчиси бироз жабрланди. 

84. Александр Крестинин ўйчан ҳолатда қолди. У нималарнидир ўзгартириш ҳақида ўйламоқда. 

81. "Локомотив"да ўзгариш: Шоҳруҳ Худайбергенов ўрнига Иван Булатович майдонга тушди. 

78. Зарба! Хондамир Мустафоқуловнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. 

75. "Сўғдиёна"нинг навбатдаги ҳужуми мезбонлар ҳимоячиларининг фаоллиги эвазига бартараф қилинди.  

71. ГОЛ! Дориевнинг пасидан кейин Шоҳруҳ Абдураҳмонов икки ҳимоячини алдаб ўтиб, ўнг оёқдаги зарбаси орқали жиззахликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:2!

69. "Локомотив"да алмаштириш: Исмоилов ўрнига Шоҳруҳ Худайбергенов туширилди. 

67. Анзур Исмоиловга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

65. ГОЛ! Люпчо Дориев ҳеч бир қийинчиликсиз бирга-бир вазиятни голга айлантирди, бироқ бу ҳолатда офсайд борлиги маълум қилинди.

61. ГОЛ! Санжар Турсуновнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Иван Рогач бош билан гол уриб, мувозанатни тиклади – 1:1!

60. "Сўғдиёна"да алмаштириш: Андреев ўрнига Абдураҳмонов баҳсни давом эттиради. 

60. "Темирйўлчилар" тўпга эгалик қилган ҳолда секин-аста ҳужум бошлашмоқда. 

57. "Сўғдиёна"да ўзгариш: Салимов ўрнига Ёқубов ўйинга қўшилди. 

55. Зарба! Абдуллоҳ Йўлдошев дарвоза томон кучли зарба берди, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

52. ГОЛ! Йововичнинг пасидан кейин Олег Зотеев жарима майдончаси ичига ёриб кириб, ўнг оёқда дарвозани ишғол қилди – 0:1! У собиқ жамоасидан узр сўраб ҳам қўйди.

50. Зарбаааа! Дилшод Комиловнинг кучли зарбасига сал аниқлик етишмади. 

49. Станислав Андреевнинг пасидан сўнг Дориев зарба берди, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Аммр вазиятга VAR аралашди ва Абдуллоҳ Йўлдошев офсайдда бўлгани маълум бўлди – гол бекор қилинди. 

43. ГОЛСобит Синдаровнинг жарима зарбасидан оширган тўпини Абдуллоҳ Йўлдошев бош билан дарвозага киритди – 1:0!

42. Абдурашидов катта тезликда жарима майдончаси ичига кириб боришга уринаётганди, аммо Нодиржон Сойибов қоида бузиш эвазига уни тўхтатиб қолди. 

40. Абдуллоҳ Йўлдошевга нисбатан қоида бузилди. Рогач тўпни олдинга тепиб беради. 

36. Дориев ҳар доимгидек фаол, у бир нечта рақибни ортда қолдириб, Йововични тўп билан таъминлади, аммо черногориялик хавбекнинг ичкарига узатмаси сал ноаниқ чиқди. 

33. Станислав Андреевнинг қанотдан ошириб берган тўпига ҳеч ким етиб бора олмади.  

31. Вау! Дилшод Комилов узун пас орқали Лазизбек Мирзаевни бирга-бир ҳолатга чиқаришига бир бахя қолганди, бироқ Митрович ўз вақтида чиқиб келиб, хавфнинг олдини олди. 

29. Уууух! Дориевнинг қулай пасидан кейин Дилшод Комилов тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. 

26. Зарбаа! Абдурашидовнинг қанотдан оширган тўпини Ҳакимов бош билан дарвозага йўналтирди, дарвозабон ўз ўрнида! 

24. Шавкат Насибуллаев захира ўриндиғида ўтирган "Сўғдиёна" ходимларидан бирини оғзаки огоҳлантирди. 

20. Султонов ва Исмоилов бир-бирини тушунмай қолиб, хатога йўл қўйишди, "Сўғдиёна" бундан унумли фойдалана олмади ва пала-партишлик туфайли тўпни йўқотди.  

18. Зарбааа! Абдурашидов тўпни ўнг оёғига тўғрилаб, дарвозани нишонга олди, тўп рикошет орқали майдонни тарк этди, бурчак зарбаси. 

17. Кичик "пауза"дан сўнг баҳс давом эттирилмоқда. 

15. Санжар Турсунов майдонда ўтирибди. Унга тиббий ёрдам зарур. 

12. Ҳужумда Абдулазизхон Абдурашидов томон яхши узатма бўлди, аммо футболчи тўпга улгурмади. 

9. Зарбааа! Лазизбек Мирзаевнинг ерлатиб йўллаган зарбаси ташқи томондан дарвоза тўрига бориб тушди. 

6. Майдон марказида "Локо" вакиллари Станислав Андреевга нисбатан қўпол ҳаракат қилдилар. 

3. Ҳозирча жамоалар жуда эҳтиёткор ҳаракат қилишмоқда. 

1. Учрашув бошланди! 

- Учрашув 20:00 да старт олади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+6   
22 июн 19:33:58
Тулкин Хайитов
ОЛГА СУГДИЁНА! ФАКАТ ГАЛАБА!
+5   
22 июн 20:35:33
BOBURXON..
Soʻgʻdiyona gʻalaba kerak, omad
+4   
22 июн 22:49:50
Aziz Yuldashev
Шохрух газни бос ука, махалламиз фахрисан!!!
Қуйичирчиқ туманида кўпайиб кетди Сўғдиёна мухлислари, бунга сен сабабчисан.
+4   
22 июн 20:37:33
Salox..
Doriyevdan gollar kutamiz
+3   
22 июн 22:40:53
Ruslan
Sogdiana xazillashmayapti birodarlar.
+3   
22 июн 22:31:54
Shahzod Saidov
Mallades So'g'diyona olg'a Jizzaxim
+3   
22 июн 21:40:56
BOBURXON..
Salox.. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Doriyevdan gollar kutamiz
Bugun Abduraxmonov qahramon boʻladi shekilli
+2   
22 июн 23:12:13
Mamadiyorov Mahmud
Сўғдиёна давралар ўртасида ҳимояни кучайтириши керак ва битта плеймейкер олиши керак, кўп тўп ўтказмоқда. Олға Жиззах.
+2   
22 июн 22:47:08
Erkin Murodov
Ольга сухдиёна.водий.клубларига. Имкон.берма.узидан.кетиб.колади
+1   
22 июн 23:25:31
SO'G'DIYONA Jizzax
Toxir Yodgorov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Водий Жамоаси Нефтчи Дарвозбонларни рухий сувига кушибкокиб куймасин 2даврада
Рухий сув тушингга кириб чикадими хао сафар Сугдиена ютса
+1   
22 июн 23:14:43
Toxir Yodgorov
Erkin Murodov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ольга сухдиёна.водий.клубларига. Имкон.берма.узидан.кетиб.колади
Водий Жамоаси Нефтчи Дарвозбонларни рухий сувига кушибкокиб куймасин 2даврада
   
23 июн 00:50:59
Mamadiyorov Mahmud
jizzax_so'g'diyona фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Mani shaxsiy fikrim esa ximoyada biroz raqobat bor, markazda esa yoshi katta, uz joyi bulmagan Stasni va tajribasi, biroz tezligi yuq Azamatni uynatebmiz. Bularni urniga ximoyachilar oldinga chiqibdi va ximoyamiz ochilib qolmoqda.
Хуллас кучайтириши керак бўлган позициялар бор, анови Петрович 11рақамни фойдаси йўқ. Иккинчи даврада иложи бўлса Жўрабековни қайтарса зўр бўларди. Жамоада олдинга бошловчи етакчи етишмагандай.
   
23 июн 00:05:57
jizzax_so'g'diyona
Toxir Yodgorov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Митрович тешик тогораку рухий сув бор деб бакирганку росаям Стадионда Сугдиена аник ютказди Фаргонада курасан
Aniq yutqazadi debsiz, FOLBINmisiz???
   
23 июн 00:02:58
jizzax_so'g'diyona
Mamadiyorov Mahmud фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ҳимояда ҳам пала партишлик бор.
Mani shaxsiy fikrim esa ximoyada biroz raqobat bor, markazda esa yoshi katta, uz joyi bulmagan Stasni va tajribasi, biroz tezligi yuq Azamatni uynatebmiz. Bularni urniga ximoyachilar oldinga chiqibdi va ximoyamiz ochilib qolmoqda.
   
22 июн 23:21:07
Mamadiyorov Mahmud
jizzax_so'g'diyona фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ximoyachi va pleymeykirdan kura ko'proq markazni ushlab turadigan 2 ta yaxshi futbolchi bulsa, club ancha kuchayardi.
Ҳимояда ҳам пала партишлик бор.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика