

Унда "Локомотив" ҳамда "Сурхон" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Қизиқарли ва голларга бой баҳс "темирйўлчилар"нинг 5:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
"Локо" таркибидан голларни Кирилл Погребняк (дубль), Марат Бикмаев (дубль) ҳамда Кахи Махарадзе киритди. "Сурхон"дан эса Шавкат Саломов, Сарвар Солиев ҳамда Шерзод Каримовлар гол муаллифига айланди.



