"Локомотив" лагеридан дараклар
13 июл 2021 20:10
Янгиликлар
Жавоҳир Сидиқов ва Темурхўжа Абдухолиқов кичик жароҳат олгани боис йиғинни индивидуал дастурда олиб боришяпти. Улар 4-5 кундан кейин умумий гуруҳга қўшилади ва "Насаф" билан ўйингача тўлиқ сафга қайтади.
Биринчи давранинг катта қисмини ўтказиб юборган Ғулом Ҳайдар Ғуломов умумий гуруҳ машғулотларида тўлиқ иштирок этмаяпти. Унинг Қарши клубига қарши ўйнаши ҳозирча сўроқ остида.
"Локомотив" бош мураббийи Микаэль Секейра айни пайтда ўз юртида бўлиб турибди, шу боис унгача жамоани Андрей Микляев бошқариб туради. Португалиялик мутахассис эса 18 июлда қайтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Лкомотив" 30 июль куни биринчи давранинг сўнгги турида "Насаф"ни меҳмон қилади.
Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

















Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар