"Локомотив" кеча бир маҳал шуғулланди, бугун ўртоқлик учрашуви бор
31 янв 2021 11:21
Янгиликлар
"Локомотив" кеча бир маҳал шуғулланди, бугун ўртоқлик учрашуви бор
28 январдан Туркиянинг Сиде шаҳрида қишки ўқув-йиғин олиб бораётган "Локомотив" машғулотларга зўр бермоқда.
Кеча "темирйўлчилар" майдонда бир маҳал шуғулланишди. Сабаби жамоа бугун дастлабки ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Рақиб - Украинанинг "Десна" клуби.
Рақиб ҳақида маълумот берсак, "Десна" Украина олий лигасида тўп суради ва биринчи даврадан сўнг чемпионатда 3-ўринда боряпти. Пешқадам "Динамо Киев" 30 очко тўплаган, 2-ўриндаги "Шахтёр" ҳисобида 29 очко мавжуд бўлиб, "Десна" 13 тур якунларига кўра 23 очко тўплаган.
Бугунги беллашув маҳаллий вақт билан 16:00 (Тошкент вақти билан 18:00)да старт олади.








Реклама
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар