"Локомотив" жамоаси ташкил этилганига 16 йил тўлди!
18 фев 2018 11:51
Янгиликлар
"Локомотив" жамоаси ташкил этилганига 16 йил тўлди!
Ўзбек футболининг етакчи жамоаларидан бири, мамлакатимизнинг 2 карра чемпиони ва 3 карра кубок соҳиби - Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси бундан роппа-роса 16 йил аввал ташкил этилган эди.
Клуб ўзининг қисқа муддатли тарихи давомида бир қанча муваффақиятли ва ажойиб мавсумларни ўтказишга эришди. Йилдан-йилга ўз натижалари ва инфратузилмасини яхшилаб бораётган "Локомотив" яқин йиллар ичида янада кучли ва рақобатбардош жамоага айланишга интилмоқда.
Шу қисқа муддат ичида жамоага меҳр қўйган ва "Локомотив" натижаларига бефарқ бўлмаган барчани бугунги ўзига хос байрам билан табриклаймиз!

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар