“Локомотив” футболчилари меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини Наврўз байрами билан табриклашди
26 мар 2018 22:35
Янгиликлар
“Локомотив” футболчилари меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини Наврўз байрами билан табриклашди
Айни кунларда бутун Республикамизда байрам шукуҳи ҳукмрон.
Шу муносабат билан бугун “Локомотив” жамоаси футболчилари пойтахтимиздаги 23-сонли меҳрибонлик уйига ташриф буюришди.
Бундай ҳайрия тадбирларини анъанага айлантирган “Локомотив” вакиллари бу сафарги ташриф давомида меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан қизғин суҳбат қуриб, уларни Наврўз айёми билан қутлашди.
Қолаверса, ушбу масканнинг ёш ўйинчилардан иборат футбол жамоаси билан биргаликда кўргазмали футбол баҳси ҳам ўтказилди. Сўнг меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари “Локо” футболчиларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Якунда барча биргаликда эсдалик учун суратга тушди.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар