

Кеча ушбу турнирнинг гуруҳ босқич учрашувлари якунига етди. “Оқ-тепа” майдонида ўтказилаётган учрашувларни мусобақа ташкилотчиларидан бири – “Локомотив” футбол клуби вакиллари ҳам бевосита стадиондан кузатиб боришди. Футболчилар – Кахи Махарадзе, Маъмур Икромов, Шерзод Файзиев ҳамда клуб ҳодимлари – Бахтиёр Исмоилов, Улуғбек Усмонхўжаев, Маъмур Мамадалиев ҳамда Суннат Рўзиев “Ҳамдўстлик Кубоги” турнири ўйинларини бевосита стадиондан кузатиб, ёш футболчиларнинг ҳаракатларига баҳо беришди.
Таъкидлаш жоизки, “Локомотив” ПФК “Ҳамдўстлик Кубоги” турнири иштирокчилари учун махсус совға ҳозирламоқда. Бу ҳақда яқинда батафсил маълумот берамиз.







