

Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбеистон ва Россиянинг бир неча шаҳарларидан болалар футбол жамоалари иштирок этишди.
Тошкентнинг “Локомотив” клуби футбол мактаби тарбияланувчилари ҳам ушбу мусобақада муносиб иштирок этиб қайтганини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.
Вакилларимиз Павлодар шахрининг “Иртиш-2003”, Горно-Алтайскнинг “БЎСМ”, Бишкекнинг “Локомотив” жамоалари устидан ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди.
Фақатгина Омскнинг “Динамо” жамоасига 2:3 ҳисобида ўйинни бой берган тошкентликлар турнирни фахрли учинчи ўрин билан якунлаб, бронза медаллари соҳибига айланишди.



