

"Бироз омадимиз келмади. Устунлик бизда эди, аммо кутилмаганда гол қўйиб юбордик. Ўйлашича, бугун ҳеч бўлмаса битта голга муносиб эдик, дуранг бўлганида ўйинга мос натижа бўларди, лекин бугун очко олиш насид қилмаган экан.
Минимум мақсадимиз - гуруҳ босқичида яхши иштирок этиб, кейинги босқичга чиқиш. Биз фақат юқори мақсадларни кўзлаймиз. Бу вазифани уддалаш учун бор кучимизни ишга соламиз. Жавоб учрашуви осон бўлмаслиги аниқ ва рақиб майдонидан ҳеч бўлмаса бир очко билан қайтмоқчимиз" - дейди Лобанов.



