LLF SUPER LIGAда пешқадам ўзгарди

Xayrulla Xoliqov
9 ноя 2022
Ҳаваскор футзалчилар ўртасида ўтказилаётган LLF SUPER LIGA мусобақасининг 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Дастлаб натижаларни келтириб ўтсак:


Қаторасига 5та ўйиндан бери биринчи ўринда келган VOSTOK бу тур PHOENIX жамоасига имкониятни бой берди. Натижада кетма-кет 6-ғалабасини нишонлаган UZPSB жадвалнинг биринчи поғонасига кўтарилиб олди. Жадвалнинг 3-поғонасида DHL 12 очко билан бормоқда.

Маълумот учун, ушбу мусобақада 12та жамоа иштирок этмоқда ва тур ўйинлари ҳафтанинг якшанба куни бўлиб ўтяпти. Мусобақани ўтказишдан мақсад - ҳаваскор спортчиларга бўлган эътиборни ошириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.


6-тур рамзий терма жамоаси. Дарвозабон - Рустам Шамсимухаметов (PHOENIX). Футзалчилар - Санжар Аухатов (Suzane), Карен Авакян (PHOENIX), Жамшид Расулов (TTG), Шомақсуд Шобаҳромов (DHL). Тур мураббийи - Шуҳрат Тожибоев (DHL). 


Тўпурарлар рўйхати:

12 гол - Ғайрат Исмоилов (UZPSB).

11 гол - Азамат Бойматов (VOSTOK), Диёр Муротов (GOV.RUK).


Энг яхши ассистентлар:

7 - Сойибжон Сафаров (UZPSB), Диёр Муротов (GOV.RUK).

6 - Шуҳрат Аҳмедов (UZPSB).

5 - Нодир Исроилов (DHL), Мақсуд Файзуллаев (DHL), Одилхон Садриддинов (ISTIQLOL), Сирожиддин Шокиров (TTG), Аҳмаджон Жалолов (TTG), Жамшид Исаев (PHOENIX).


Навбатдаги тур 13 ноябрь куни бўлиб ўтади.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia