"Ливерпуль"га "Вест Хэм" ҳамда "Лидс" футболчилари керак

Mirjalol Normatov
27 дек 2021
"Ливерпуль" ёзги трансферлар ойнаси вақтида таркибини кучайтиради.

Клубга "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Жеррод Боуэн ҳамда "Лидс" хавбеки Рафинья керак. Ёзга қадар улар жамоаси таркибида қолади. "Ливерпуль" эса қишда бирор трансферни амалга оширишни ният қилмаяпти.

Боуэн ушбу мавсум АПЛда 18 ўйинда 3 гол ва 5 ассист қайд этган бўлса, Рафинья 16 баҳсда 8та гол уриб, 1 марта голга ҳаммуаллиф бўлди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Ўхшаш янгиликлар