

"Liverpool Echo" хабарига кўра, инглиз клуби қишдаёқ футболчини таркибига қўшиб олмоқчи. Аммо украиналиклар футболчисининг трансферидан катта маблағ ишлаб олмоқчи. Бу сумма тахминан 30-40 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.
Бунга қадар унга "Милан", "Севилья", "Реал", "Арсенал", "Брентфорд", "Ньюкасл" ва "Эвертон" каби клублар томонидан қизиқишлар бўлганди.
Ушбу мавсумда 21 ёшли Мудрик "Шахтёр" таркибида 5 ўйинда қатнашиб, 2 гол ва 3 ассист қайд этди. Унинг клуби билан келишуви 2026 йил 31 декабрга қадар давом этади.



