

Мэддисон тиззасини даволаш учун махсус мутахассисга мурожаат қилди. 26 ёшли ярим ҳимоячи ноябрь ойида бўлган "Вест Хэм"га қарши баҳсда жароҳат олган эди. У ЖЧ-2022 учун Англия терма жамоаси қайдномасига киритилди, бироқ Қатардаги баҳсларда қатнашмади.
"Мэддисон ўйинда иштирок этмайди. Бугун у шифокоримиз Марк Уоллер билан бирга бир қанча муддатга озод қилинди.
Жеймс жамоа билан шуғулланмади. У тиббий кўрикдан ўтди ва штаб уни майдонга тушиши мумкин деб ҳисоблади.
Мэддисон Англия терма жамоаси сафида ўйнашга тайёр эди. Бироқ қайтганидан сўнг тиззасида оғриқ ҳис қилди" - деди "Лестер Сити" устози Брендан Рожерс.
"Лестер Сити" ҳамда "Ливерпуль" ўртасидаги баҳс 30 декабрь куни бўлиб ўтади.



