“Ливерпуль”га “Бордо” ҳужумчиси керак

“Бордо” ҳужумчиси Франсуа Камано “қизиллар” назарига тушди.

Инглизлар “Бордо”нинг гвинеялик ҳужумчиси учун 15 млн евро тўлашга тайёр. Каманонинг агенти ўз ўрнида Садио Мане ҳамда Наби Кейта билан ҳам бирга ишлайди. Каманога шунингдек, “Торино” ҳамда “Монако” ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Ўтган мавсум Франсуа барча мусобақаларда 51 та ўйин ўткаизб, 13 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.


Манба: Calciomercato