«Ливерпуль» Хаби Алонсони қайтармоқчи

Narzulla Saydullayev
19 ноя 2015
«Бавария» ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо «Ливерпул»га қайтиши мумкин.

Мерсисайд клуби ёзда эркин агентга айланадиган 33 ёшли испаниялик футболчи ўз сафига қўшиб олмоқчи, деб хабар бермоқда Bild нашри.

Олдинроқ «Бавария» Хаби Алонсо билан шартномани узайтирмоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар чиққанди. Унга «Интер» ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Футболчи «Ливерпул»да 2004-2009 йилларда ўйнаган. Ушбу жамоа билан бирга 2005 йилда Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bild.de