

Манба берган хабарга кўра, "қизиллар" испанияликни ёзда ПСЖга ўтган Жоржиньо Вижналдумга ўринбосар сифатида кўришмоқда.
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "кўршапалаклар" аъзосини кўп қиррали футболчи эканлигидан ҳайратда. Шу сабабли мутахассис унинг "Энфилд" га ўтишига ташаббус кўрсатяпти.
Солер жорий мавсум "Валенсия" таркибида 3 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди. Унинг трансфер қиймати 40 миллион еврони ташкил қилади.



