"Ливерпуль" ва "Рома" келишувга эришди

Mirjalol Normatov
29 авг 2025
Константинос Цимикас ижара асосида "Рома"да ўйнайди.

"Ливерпуль" бу борада Рим клуби билан келишувга эришди. Энди футболчи янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтиши керак. Олдинроқ тарқалган маълумотларга кўра, "Рома" ҳимоячини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади.

"Рома" мавсум давомида футболчининг маошини ўзи тўлайди. Цимикас ушбу трансфернинг тезроқ амалга ошишини истамоқда.

Ўтган мавсумда грециялик ҳимоячи АПЛнинг 18 ўйинида қатнашиб, 1та голга ассист бўлди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano