

Англия жамоаси футболчининг транфери учун 150 миллион евро беришга рози бўлди. 22 ёшли футболчининг ўзи билан эса 5 йиллик шартнома тузади. Унинг йиллик даромади 22 миллион евро бўлади.
Ўтган мавсумда Вирц барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ва 15 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг нархи 140 миллион еврони ташкил этади.



