

22 ёшли ярим ҳимоячига "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда.
Англия гранди ўйинчи учун Туриннинг "Ювентус" клуби билан курашади. "Рома" Заньолони сотишни режалаштирмоқда, сабаби у билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Унинг шартномаси яна икки йилга амал қилади.
Николо жорий мавсум А Серия доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.



