"Ливерпуль", "Монако" ва "Фенербахче" Мартин Касерес учун курашга киришган

Aziz Tukhtamuradov
20 дек 2015
“Ювентус” ҳимоячиси Мартин Касерес яқин вақт ичида жамоасини алмаштириши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, футболчига “Монако”, “Фенербахче”, “Ливерпуль” жамоалари даъвогарлик қилишмоқда.

Ушбу курашда Туркия клуби устунлик қилмоқда. “Фенербахче” жамоаси Касересни январ ойида сотиб олмоқчи. Қолган жамоалар эса, футболчини ёзда эркин агент сифатида ўз жамоасига қўшиб олмоқчилар.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Tuttosport