"Ливерпуль" Минамино борасидаги таклифларни рад этди

Aziz Tukhtamuradov
28 янв 2022
"Ливерпуль" ярим ҳимоячи Такуми Минамино борасидаги таклифларга рад жавобини берди.

Футболчига "Лидс" ва "Монако" томонидан қизиқиш билдирилганди. "Ливерпуль" эса футболчини сотиш ниятида эмас. Агар "жиддий таклиф" бўлсагина клуб япониялик футболчининг трансферига рози бўлиши мумкин. 

Минамино ушбу мавсумда АПЛда 8 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Sky Sports