"Ливерпуль" Милнер билан шартномани узайтирмоқчи

Alisher
3 май 2022
"Ливерпуль" хавбеки Жеймс Милнер Мерсисайд клубида қолиши мумкин.

"Қизиллар" 36 ёшли англиялик футболчи билан шартномани яна бир йилга узайтиришни хоҳлашмоқда.

Унинг амалдаги битими жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган. Музокаралар бироздан сўнг бошланади.

Милнер жорий мавсум АПЛ доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Telegraph